Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сертификатлаш тартиблари соддалаштирилади
Авваллари Санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тузилиши ва соҳада амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, «Э-Аккредитация», «Э-Стандарт», «Э-Метрология» ва «Электрон фонд» интерактив дастурлари ишга туширилади. Бу сертификатлаш ва аккредитация тартибларини сезиларли даражада соддалаштиради ҳамда инсон омилининг мавжудлигини бартараф этади. Аризани электрон кўринишда исталган пайт топшириш мумкин бўлади ва тегишли мутахассислар ўзлари корхонага келиб, намуналарни танлаб оладилар.
Санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Шунингдек, маҳсулотнинг хорижий давлатлар стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун хорижий давлатлар стандартларининг Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, жорий йилда 26та техник регламентни ишлаб чиқиш ва 11та техник регламентни қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.