Ўзбекистон | 10:37 / 08.06.2021
12802
1 дақиқада ўқилади

Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

1 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул бошланади. Бу йил 14та вилоятда 14та юридик техникумга 3та йўналишда қабул бўлади. Бу ҳақда вазирлик маълум қилди.

Қайд этилишича, техникумларга жами 3 180 киши олинади. Шундан 1 950 қабул кундузги, 1 230та қабул эса сиртқи таълим учун бўлади. 

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) амалга оширилади.

Бунда ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

Мавзуга оид