Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
Қашқадарё вилояти Муборак туман ҳокими Улуғбек Эрназаров ишдан олиниб, унинг ўрнида Акрам Арипов иш бошлади.
Бугун, 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, ташкилий масала кўриб чиқилди.
Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aкрам Оромович Aрипов тасдиқланди.
Aкрам Aрипов шу вақтгача Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Муборак туманида 2020 йилнинг майидан буён Улуғбек Эрназаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ, президент Муборак туманида саноат ривожланиши паст эканлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024