Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда маданият ва санъатни ривожлантириш дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Маданият ва санъат соҳасини ҳамда маданий туризмни ривожлантириш мақсадида “2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланди.
Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
- таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш;
- музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш;
- маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- “Қорақалпоқфильм” киностудияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш;
- маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Шунингдек, қарор билан Маданият вазирлиги муассислигида “Қорақалпоғистон санъат саройи” давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган.
Қуйидагилар Санъат саройи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
- Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
- хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
- халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади
14:25 / 30.04.2025
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
07:33 / 26.04.2025