Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда талабалар коллеж директорини гаровга олди
Қайд этилишича, талабалар коллеж нуфузи унчалик юқори бўлмаган ўқув юрти билан бирлашиш жараёнини бошлагани сабабли ана шундай ҳаракатга қўл урган. Улар коллежни битиргандан сўнг оладиган дипломлари нуфузи тушиб кетишидан хавотирланган.
Хитойдаги Нанкин педагогика университетининг Чжунба коллежи талабалари ўқув юртининг бошқа таълим муассасаси билан бирлашишига йўл қўймасликни талаб қилиб, коллеж директорини гаровга олди, деб хабар берди Hong Kong Free Press нашри.
Данян шаҳри полициясининг маълумот беришича, талабалар 55 ёшли директорни 30 соатдан ортиқ вақт давомида гаровда ушлаб турган.
Қайд этилишича, талабалар коллеж нуфузи унчалик юқори бўлмаган ўқув юрти билан бирлашиш жараёнини бошлагани сабабли ана шундай ҳаракатга қўл урган. Улар коллежни битиргандан сўнг оладиган дипломлари нуфузи тушиб кетишидан хавотирланган.
Ушбу воқеадан сўнг Цзянсу провинциясидаги барча олти коллеж бирлашиш тўғрисидаги режа тўхтатилишини эълон қилган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025