Ўзбекистон | 11:53 / 10.06.2021
11235
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна икки партия вакцина олиб келинди

Ўзбекистонда 5 400 000 дозалик вакцина захираси шакллантирилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10 июнга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортига Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти, 10 июнь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Апрель ойида россияликлар вакцинасидан 100 минг дозаси олиб келинганди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти Ўзбекистонга келтирилган эди. 

Бугунги партия хитой-ўзбек вакцинасининг 5-партияси бўлди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бунгача 27 март (1 миллион доза), 27 апрель (1 миллион доза), 18 май (1 миллион доза) ва 19 май кунларида (500 минг доза) партиялар келтирилганди.

Шунингдек, Ўзбекистонга март ойи охирида AstraZeneca’нинг 660 минг дозаси келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етди. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланганди.

ССВ берган сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 9 июнь куни жами 44 440 киши COVID-19’га қарши эмланди. Шулардан 19 971 нафари биринчи босқичда, 17 658 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 6811 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 477 974 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 25 437 дозаси учинчи ва 920 856 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 531 681 кишини ташкил этмоқда.

Мавзуга оид