Жаҳон | 21:45 / 10.06.2021
14070
2 дақиқада ўқилади

Хитойда оператор югуриш бўйича мусобақа иштирокчиларидан тезроқ чопди

Хитойнинг Шанси шаҳрида университетлар ўртасида ўтган чемпионатда видеооператор ажойиб жисмоний тайёргарликка эгалигини намойиш қилди. У 100 метрга югуриш бўйича мусобақада чиройли лавҳаларни тасвирга олиш учун спринтерлардан тезроқ чопди.

«Чопағон» оператор маҳаллий коллеж талабаси бўлиб чиқди. У чемпионатда фаолият олиб борган ва югуриш бўйича мусобақани тасвирга олган.

Мусобақадан олинган видеода оператор спринтерлардан 10 метр олдинроқда туриб, «старт» сигнали берилгандан кейин бир қўлида камерани ушлаганча улар билан бирга чопа бошлаган. Талабанинг қўлидаги камера 4 кг келишига қарамай, у мусобақа иштирокчиларидан ҳеч ҳам қолишмаган.

Ушбу ҳолат видеоси интернетда оммалашиб, кўплаб ижобий изоҳлар олган.

Мавзуга оид