Ўзбекистон | 08:00 / 10.06.2021
2267
1 дақиқада ўқилади

Хонқа туманида алимент тўлашдан бўйин товлаган 5 ота қамалди

Фото: KUN.UZ

Хоразм вилояти, Хонқа туманида алимент пулларини тўламаган 5 нафар фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Улар Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиси томонидан алимент пулларини тўлаш лозимлиги тўғрисида бир неча маротоба огоҳлантирилган. Аммо, алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келишган.

Жумладан, 1 фарзандининг таъминоти учун қарздор Ж.Р. 15 млн сўм, қарздор С.Х. 9 млн сўм, қарздор Ш.Ю. 6 млн сўм тўламаган. Шунингдек, қарздор К.Б ва З.О. ҳам вояга етмаган фарзандини моддий таъминламаган. 

Хонқа туман жиноят ишлари бўйича суди қарздорларнинг 4 нафарига 15 сутка ва 1 нафарига нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Мавзуга оид