Ўзбекистон | 16:50 / 11.06.2021
1946
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 11 июнь куни соат 14:43 да Юқори Чирчиқ тумани “Маърифат” МФЙ, Баҳор кўчасида жойлашган “Eko oil product” МЧЖ мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 60 кв.м. майдонига зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Ҳодисадан тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.