Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Избоскан туманида фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Пахта экин майдонининг бир қисмини 6 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганда қўлга олинган.
Фуқаро И.Қ. бошқа бир фуқаро Ш.га ўғли раҳбарлигидаги “Б” фермер хўжалигига тегишли 0,10 гектар пахта экин майдонини 6 000 АҚШ доллари эвазига келгусида кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали турар жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида 100 гектар ер ажратиб бериш эвазига 128 минг доллар пора олган тўрт нафар мансабдор шахсга ҳукм ўқилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид

10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди

17:33 / 21.04.2025
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

18:12 / 31.03.2025