Жамият | 10:39 / 15.06.2021
39109
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ҳам қўйлар ҳокимият биноси олдига ҳайдаб келинди

«Mubosher Laziz Azizbek fayz» МЧЖга тегишли бўлган қўйлар Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинди.

Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги томонидан озуқа етиштириш учун ер ажратилмагани сабабли чўпонлар шундай қарорга келишган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдига 1,5 мингга яқин қўй суруви ҳайдаб келиниши ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарганди.

Мавзуга оид