Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда президентликка яна бир номзод сайловда қатнашмасликка қарор қилди
Аввалроқ Эрон собиқ вице-президенти Муҳсин Меҳрализода президентлик сайловида қатнашишдан воз кечганди.
Эрон парламенти депутати ва парламент тадқиқот маркази раҳбари Алиризо Заканий президентлик сайловларида олий суд раиси Иброҳим Раисий фойдасига ўз номзодидан воз кечишини маълум қилди. У бу ҳақда YJC агентлигига берган интервьюсида айтди.
Аввалроқ Tasnim агентлиги парламент депутатлари сайловда қатнашаётган барча консерваторларни Раисий фойдасига ўз номзодларини қайтариб олишга чақиргани ҳақида хабар берганди.
Ундан ташқари, Эрон собиқ вице-президенти Муҳсин Меҳрализода ҳам президентлик сайловида номзод сифатида қатнашмасликка қарор қилди.
Сайлов олдидан президентликка етти нафар номзод қайд этилганди: олий суд раиси Иброҳим Раисий, қабул қилинаётган қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаш котиби Муҳсин Ризоий, марказий банк собиқ раҳбари Абдулносир Ҳимматий, миллий хавфсизлик олий кенгаши собиқ котиби Саид Жалилий, парламент раиси ўринбосари Амир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий, парламент депутати Алиризо Заканий ва Муҳсин Меҳрализода.
Эронда сайлов кампанияси 16 июн куни якунига етади. 17 июн осойишталик куни деб эълон қилинган – номзодларга ташвиқот ишларини олиб бориш тақиқланади.
Президентлик сайлови 18 июн куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025