Ўзбекистон | 08:25 / 16.06.2021
36516
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда юк машинаси ва енгил автомобил тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Жиззахда юк ва енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 15 июн куни соат 18:20ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги "Нексия" русумли енгил автомобил ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Д.Э. бошқарувида бўлган "SHACMAN" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Нексия" русумли автомобил ҳайдовчиси Э.Қ. ва ушбу автомобил йўловчиси, 1987 йилда туғилган Д.Н. турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобил йўловчилари, 2010 йилда туғилган А.С. ва 1994 йилда туғилган А.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид