Ўзбекистон | 14:38 / 16.06.2021
5457
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда чириган қувур машинани босиб қолди

Самарқанд шаҳрида чириб кетган йирик диаметрли қувур узилиб тушиб, машинани босиб қолди. Оқибатда машина яроқсиз ҳолга келган.

Ижтимоий тармоқларда устига чириган қувур тушиб кетиб, яроқсиз ҳолга келган Nexia тасвирланган видео тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса жорий йил 14 июнь куни Самарқанд шаҳрининг Сартепа мавзесида содир бўлган.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида бундан тахминан 40 йил олдин ўрнатилган қувур қулаб тушгани ҳақидаги маълумотни вилоят уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Баҳодир Негматов тасдиқлаган.

 «14 июнь куни соат 8:30ларда бўлим мутахассислари воқеа содир бўлган жойида бўлиб, ҳолатни ўрганишди. Диаметри 273 миллиметр бўлган қувур ўз-ўзидан тушиб кетмаган. Унинг қулаши сабабларига ҳали аниқлик киритилади», деган Баҳодир Негматов.

Унинг айтишича, ҳодиса туфайли яроқсиз аҳволга келган машина йўлнинг ўртасида белгиланмаган жойда тўхтаган. Ҳозирда Nexia вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга оид