Ўзбекистон | 11:11 / 16.06.2021
6733
1 дақиқада ўқилади

Тижорат банкларида доллар курси 10 670 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 16 июн, чоршанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Фото: KUN.UZ

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 570 - 10 600 сўмдан, сотиш 10 660 - 10 670 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич.

Қайд этиш лозимки, сўнгги марта банкларда доллар курси май ойининг иккинчи ярмида жиддий кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси - 10 650 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 16 июн кунидан кучга кирди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,02 сўмга ошган ва бир доллар 10 616 сўм 02 тийинни ташкил қилди.

Мавзуга оид