Ўзбекистон | 11:50 / 18.06.2021
17492
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ шер боласи олиб келинди

Жанубий Африка Республикасидан «Wildlife care» компанияси томонидан Тошкент ҳайвонот боғига Жони ва Женни лақабли иккита саккиз ойли оқ шер боласи олиб келинди.

Оқ шерлар табиатда жуда кам учрайди ва уларнинг сони атиги 300 тага етади, шунинг ҳам катта қисми ҳайвонот боғларида сақланади.

Оқ шер – бу шерларнинг алоҳида туркуми эмас, балки «лейкемизм» номи остида маълум бўлган мутация натижасидир.

Уларни фақат Жануби-Шарқий Африкада яшовчи африка шерларининг «Panthera leo krugeri» номли трансваал ост туркуми орасида учратиш мумкин.

Ранги кўзга ташланадиган бўлгани учун ёввойи табиат қўйнида яшаш улар учун жуда мураккаб масала ва бу ов қилишда халақит беради. Улар осонгина бошқа йиртқичлар ва браконьерлар ўлжасига айланишади.

Мавзуга оид