Хитойда 2025 йилгача оилаларда фарзанд сонига чеклов бекор қилиниши мумкин
Хитой ҳукумати туғилишга оид чекловларни янада юмшатишни режалаштирмоқда. Расмий Пекин 2025 йилгача оиладаги фарзандлар сонига чеклов тўлиқ бекор бўлишини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Хитой чекловларни юмшатишга тайёрланмоқда. Ушбу чоралар тарафдорларининг фикрича, бу иқтисодиёт ўсишини тезлаштириш ва аҳоли сони ўсишида ёрдам бериши керак.
Май ойида Хитой раиси Си Цзинпин компартия раҳбарларига аҳолининг тобора қариб бораётгани миллий хавфсизликка таҳдид эканини айтган. У ушбу муаммонинг ечимини топишга чақирган.
Шу билан бирга, The Wall Street Journal’нинг таъкидлашича, Пекинда туғилишни назорат қилишдан тўлиқ воз кечиш кераклиги борасида иккиланиш бор. Жумладан, бундай сценарийда туғилиш даражаси биринчи навбатда қишлоқларда яшовчи энг кам таъминланган оилаларда ўсиши борасида хавотир мавжуд. Бу эса ҳукуматнинг энг муаммоли ҳудудларда ночорликни бартараф этишга уринишларини йўққа чиқариши мумкин.
Май охирида Хитойда оиладаги фарзандлар максимал сонига чекловларни енгиллаштириб, уч фарзанд кўришга рухсат бериш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.
2015 йилда Хитойдаги оилаларга 2 нафар фарзанд кўришга рухсат берилган. Шундан кейин мамлакатда туғилиш даражасининг рекорд ўсиши қайд қилинганди.
Бироқ Хитой ҳукумати аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми жуда тез суръатлар билан қисқараётгани, кексалар улуши эса аксинча, ўсиб, иқтисодиёт ва жамиятга зўриқиш бўлаётганидан хавотирланмоқда.
2020 йил натижаларига кўра, Хитойда 15 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли улуши бир йил аввалги 70,1 фоиздан 63,3 фоизгача қисқариб кетган. 65 ёшдан катта хитойликлар эса 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 4,6 фоизга кўпроқни, яъни 13,5 фоизни ташкил қилган.
Хитойда узоқ вақт «бир оила – бир фарзанд» қоидаси амалда бўлган. Ушбу қоида 1979 йилда қабул қилинган ва мамлакатнинг аксарият оилаларига нисбатан амал қилган. 2015 йилдан эса хитойлик оилаларга 2 фарзанд кўришга рухсат берилган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024