Россиянинг АҚШдаги элчиси уч ойлик танаффусдан кейин Вашингтонга қайтди
20 июн куни Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Вашингтонга қайтган. Элчининг самолёти кеча тунда Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортга қўнган. Кейинчалик элчи Вашингтонга йўл олган.
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қотил деб ҳисоблашини айтгач, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада таранглашган, оқибатда томонлар элчиларини қайтариб олганди. Антонов 21 март куни Россияга чақириб олинган бўлса, Жон Салливан 22 апрел учун АҚШга қайтганди. Россия ўзига нисбатан навбатдаги санкциялар жорий этилгач, элчидан қайтишини сўраган.
16 июн куни АҚШ ва Россия президентлари Женевада учрашди. Шундан кейин томонлар элчиларини қайтаришга келишиб олди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
15:49 / 25.11.2024
Энг кичик астероид: у Ерга қачон ва қандай қулаган?
13:37 / 25.11.2024