Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда иккита хонадон зарар кўрди
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда фуқаролардан бирининг уй-жойи ёниб кетган. Олов қўшнининг уйига ҳам зарар етказган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ФВБга Самарқанд шаҳар «Боғибаланд» МФЙ, Хўжа Исоқи Валий кўчаси 1-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар 22 июнь куни соат 00:52да келиб тушган. Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида фуқаролардан бирига тегишли уйнинг 248 метр квадрат майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни уйнинг 30 метр квадрат майдонида том қисми ёниб кетган. Ёнғин соат 01:55да ўраб олиниб, соат 02:53да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқдa. Маълум бўлишича, ёнғиндан зарар кўрган хонадонлар ака-укаларга тегишли бўлган.