Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумат кучлари бир неча туманни толиблардан озод қилди
Сутка давомида 200 нафарга яқин толиб йўқ қилинган, юздан ортиқ жангари яраланган.

Афғонистон ҳукумат кучлари мамлакат шимолидаги бир нечта тумандан “Толибон” жангариларини сиқиб чиқарди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги вакили Фавад Омонга таяниб Reporterly хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳарбийлар бешта туманни толиблардан озод қилган ва жангариларнинг қарши ҳужумларини қайтарган.
Сутка давомида 200 нафарга яқин толиб йўқ қилинган, юздан ортиқ жангари яраланган.
Бундан ташқари, ҳукумат қўшинларига маҳаллий аҳоли ҳам қўшилгани айтилмоқда.
Аввалроқ толиблар тожик-афғон чегарасидаги Қундуз вилоятида жойлашган «Шерхон-Бандар» чегара-ўтказув пунктига ҳужум қилгани ва ҳукумат қўшинларининг 130дан ортиқ ҳарбий хизматчилари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025