Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Федерация кубоги” мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади.
2021 йилнинг 23-24-25 июн кунлари соат 8:00дан 14:00га қадар 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километридан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида (“Бочка” номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли”нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида (“Фаровон”, “Арбат”, “Чинарис”, “Хўжакент” кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқаролар ушбу йўлни айланиб ўтиш учун 4Р11 "Ғазалкент ш. - Қизилсув - Чорбоғ қўрғони" орқали айланиб ўтишлари мумкин.
Шунингдек, Юсуфхона, Бурчмулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километридан 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда, тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХББ хабарида.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024