Жамият | 18:46 / 23.06.2021
3709
2 дақиқада ўқилади

Тошкент кимё технология институти акадeмик лицейи ўқишга таклиф этади

Тошкент кимё технология институти академик лицейи аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган бўлиб, келажакда кимё, физика, математика, кимё-технолог, кимё саноати, нефт-газни қайта ишлаш, IT-дастурчи, муҳандис, иқтисодиёт ва инглиз тили мутахассислари бўлишни хоҳловчи ўқувчиларни ўқишга таклиф қилади.

Академик лицейда ўқувчилар:

  • Инглиз тили, физика-математика, кимё-математика фанларини кичик гуруҳларга бўлиниб ўқийдилар;
  • фан, спорт, мусиқа ва ижодиёт тўгаракларида кенг қамровли билим, кўникмаларини юксалтирадилар;
  • оптик толали интернет тармоғи ва Wi-Fi роутери имкониятидан фойдаланадилар;
  • замонавий технологиялар билан жиҳозланган вебинар хонасида мустақил тайёргарлик машғулотларини ўтказадилар;
  • олий таълим муассасаларига кириш учун барча имтиҳон фанлари бўйича етук малакали мутахассислардан билим ўрганадилар;
  • битирувчилар “B” ва “B,C” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имконига эга бўладилар.

Академик лицей умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчиларини 2021–2022-ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўқитади:

1.   Табиий фанлар (кимё-математика)

2.   Аниқ фанлар (инглиз тили-математика ва физика-математика)

Академик лицейга қуйидаги ҳужжатлар 20-июндан 30-июнгача қабул қилинади:

1. Ариза (htts://t.mе/tktial телеграм-каналига кириб, берилган эълон ҳаволаси орқали ариза бланкаси тўлдирилади)

2. 3,5х4,5 расм, 8 дона

3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси ёки сканери)

4. Шаҳодатнома (нусхаси ёки сканери)

Бундан ташқари ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн топширишлари ҳам мумкин

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 3-мавзе, 7-уй. Мўлжал: Юнусобод (универсам) бозори. Метронинг Юнусобод бекати.

Мурожаат учун телефонлар: +99871 2216133, +99897 7822481,+998942683010

Сайт: tktial.zn.uz/

Telegram: t.me/tktial

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид