Жаҳон | 08:21 / 24.06.2021
5487
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда бозорга берилган авиазарба оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Камида 33 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Фото: AP

Эфиопияда авиазарба оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Шунингдек, камида 33 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Жабрланганлар Мэкэле шаҳри шифохонасига олиб келинган.  

Аниқлик киритилишича, бомба Тогоги бозорига ташланган.  

Эфиопия федерал қўшинлари 4 ноябрдан буён Тиграй халқ озодлик фронти отрядларига қарши жанглар олиб бормоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид