Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда рекорд миқдордаги биткойн мусодара қилинди
Ўтган йил давомида мамлакат ҳукумати гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ иш доирасида 718 миллион фунт стерлингга тенг биткойнларни мусодара қилганди.
Скотленд-Ярд пул ювиш иши доирасида умумий қиймати 114 миллион фунт стерлингга (158 миллион доллар) тенг биткойнларни мусодара қилди. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бу Буюк Британия учун рекорд миқдордаги мусодара ҳисобланади ва йил давомида мусодара қилинган барча криптовалюталарнинг салмоқли улушини ташкил этади.
Ўтган йил давомида мамлакат ҳукумати гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ иш доирасида 718 миллион фунт стерлингга тенг биткойнларни мусодара қилганди.
Аввалроқ Жанубий Кореяда солиқ тўлашдан қочган ўзига тўқ фуқароларнинг криптовалюта активларини мусодара қилиш бошлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025