Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири «Спутник V» Европада рўйхатдан ўтказилмаслигини айтди
Март ойида Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ва Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси Италияда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида келишув имзолаганди.
Италия бош вазири Марио Драги Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) томонидан ҳеч қачон маъқулланмаслиги мумкинлигини айтди.
«Биз алоҳида вакциналарга тўхталдик ва Россия вакцинаси ЕМА томонидан маъқулланмади ва эҳтимол, ҳеч қачон маъқулланмайди деган хулосага келдик. Хитой вакцинаси эса афтидан, пандемияга қарши кураш талабларига жавоб бермайди, буни Чили тажрибаси кўрсатмоқда», — деди Драги.
Март ойида Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ва Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси Италияда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида келишув имзолаганди.
Аввалроқ Венгрия, Словакия ва Шимолий Македония ўз ҳудудларида Россия вакцинаси ишлаб чиқарилишини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025