Ўзбекистон | 19:33 / 27.06.2021
917
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги ёғ ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ёғ ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 27 июнь куни соат 14-37ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зангиота туманида жойлашган «КАСБИ ЁҒ» МЧЖга қарашли корхонанинг том қисмида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар бўйича соат 14:43да бошқарма ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Соат 15:28да ёнғин ўраб олинган ва соат 16:05да у батамом ўчирилган.

Қайд этилишича, олиб борилган амалий ишлар натижасида корхонанинг асосий қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. 
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид