Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилди
27 июн куни Портлендда ҳарорат +44,4 даражага етди ва бир кун аввалги рекорд (42,2 даража) забт этилди.
АҚШнинг Сиэтл ва Портленд шаҳарларида ғайриоддий жазирама ҳукмронлик қилмоқда, деб хабар берди Deutsche Welle.
Мамлакат миллий метеорология хизмати (NWS) маълумотларига кўра, ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати одатдагидан 6 даражага юқори бўлади.
27 июн куни Портлендда ҳарорат +44,4 даражага етди ва бир кун аввалги рекорд (42,2 даража) забт этилди. Аввалги рекорд 41,7 даража бўлиб, 1965 ва 1981 йилларда қайд этилганди.
26 июн куни Сиэтлда ҳаво ҳарорати +38,3 даражани ташкил этди, бу бутун кузатувлар тарихидаги июн ойининг энг иссиқ куни сифатида қайд этилди.
Вашингтон ва Орегон ҳамда Айдаҳо, Вайоминг ва Калифорния штатларининг айрим ҳудудларида ҳарорат ўта юқори бўлиши кутилмоқда.
Портленд шаҳри ҳокимияти жазирама об-ҳаво боис жамоат транспорти, тез тиббий ёрдам ва электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Сиэтлда аҳоли мунтазам равишда совуқ сув ичиш, дераза пардаларини очмаслик, вентилятордан фойдаланишга чақирилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025