Ўзбекистон | 10:26 / 28.06.2021
5407
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш 500га яқин, яна икки бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 469 кишида касаллик қайд этилиб, 800га яқин бемор тузалгани, яна икки бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109692 (+469) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 26 нафари Наманган вилоятида,
- 58 нафари Самарқанд вилоятида,
- 13 нафари Сирдарё вилоятида,
- 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 48 нафари Фарғона вилоятида,
- 30 нафари Хоразм вилоятида,
- 39 нафари Тошкент вилоятида,
- 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 25 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Навоий вилоятида 10 нафар,
- Наманган вилоятида 17 нафар,
- Самарқанд вилоятида 111 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 36 нафар,
- Фарғона вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 33 нафар,
- Тошкент шаҳрида 518 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105780 (+774) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022