«МАЗ билан ёзга!»: Кафолатли ютуқлари бўлган мисли кўрилмаган акция
«MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХК – бу «БЕЛАВТОМАЗ» (Беларусь Республикаси) ҳолдинги Бошқарув компанияси «Минск Автомобиль Заводи» ОАЖнинг Ўзбекистон Республикасидаги 100 фоиз шуъба корхонаси ва расмий дистрибьютори. «MAZ-TASHKENT» Ўзбекистон бозорида 2016 йилдан фаолият олиб боради. Компания ўзининг беш йиллик фаолияти шарафига «МАЗ билан ёзга!» кафолатли ютуқлари бўлган мисли кўрилмаган акция ўтказади.
1944 йилнинг августида Давлат мудофаа қўмитаси Минскда автомобиль йиғиш заводи (МАЗ)ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзининг 77 йиллик фаолияти мобайнида МАЗ беларусь автотехникаси ўзини сифатли, ишончли ва ишлатишда оддий техника сифатида намоён этиб келмоқда. Иттифоқ даврида, масалан, бу техникани ишлатмайдиган бирор бир қурилиш деярли йўқ эди.
Бугунги кунда «МАЗ» автомобиллари – бу юқори сифат техникасида амалга оширилган энг янги конструкторлик ғояларини ўзида мужассамлаштирган техника тимсоли. Замонавий дизайни юқори техник тавсифлари билан бирга МАЗ техникасига жаҳондаги бошқа ишлаб чиқарувчилар билан дадил рақобатлашган ҳолда халқаро автотехника бозорларида турғун позицияларни эгаллаб туриш имконини беради. У ҳар қандай иш режимларида ўзининг жуда зўр техник тавсифларини намойиш этади, йўлсизлик ва қаттиқ иқлим шароитларига жуда яхши мослашган.
Ҳозирги вақтда завод конвейеридан «МАЗ» маркаси остида замонавий, функционал ва ишончли самосваллар, эгарли шатакчилар, бортли автомобиллар, тиркамалар ва яримтиркамалар, махсус техника ва турли махсус ускуналарни ўрнатиш учун шасси ишлаб чиқарилмоқда. Жами 500 моделдан ортиқ ва 1500 модификацияга яқин техника жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатига етказиб берилмоқда.
«MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХК МАЗ юк, махсус ва йўловчи техникасини сотиш билан шуғулланади, шунингдек, кафолатли ва сервис хизматларини кўрсатади. Замонавий махсус техника ҳар қандай вазифани бажара олади, унинг сифати ва ишончлилиги эса вақт синовидан ўтган.
— Бугунги кунда, Ўзбекистондаги 5 йиллик фаолиятдан кейин, бутун республика бўйлаб 12 та муаллифлик сервис маркази ташкил этилган бўлиб, уларда ҳам кафолат, ҳам кафолатдан кейинги даврда сифатли сервис хизмати кўрсатилади. Шунингдек, кўчма бригадалар ҳам ташкил этилган бўлиб, улар автотехникага бевосита уни ишлатиш жойида хизмат кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, янги сотиш марказлари очилиши ҳам давом этмоқда. Яна битта шундай марказ яқинда Тошкент (Сирғали тумани) да Volvo маркази базасида очилди. Унинг очилишида Беларусь Республикаси Саноат вазири Петр Пархомчик иштирок этди. Бу ерда ўзингиз компания машиналарини кўриб чиқишингиз ва сотиб олишга шартнома тузишингиз мумкин. Бугунги кунга келиб «MAZ-TASHKENT» сотиш марказлари 14 тага етди. Шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, техникамизни нафақат Тошкент шаҳрида, балки мамлакатнинг барча минтақаларида ҳам сотиб олиш мумкин, бу ўз навбатида харидорларнинг анчагина маблағини тежайди. Бизнинг техникамизни кўриш, унга баҳо бериш ва синаб кўриш учун юзлаб километр йўлни босиб ўтиш шарт эмас, — дейди «MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХК директори Валерий Жигунов. – Бизнинг техника етказиб берадиган жойларимиз географияси жуда кенг: Россиянинг Шимолидан ЖАРгача ва Вьетнамдан Венесуэлагача. МАЗлар турли иқлим шароитларида ишончлидир. Йиғиш корхоналари бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Вьетнам, Венесуэла, Миср, Словакия, Украина, Қозоғистон ва кўплаб бошқа мамлакатларда ташкил этилган.
Ўзбекистонда йиғиш ишлаб чиқариши «KRANTAS GROUP» МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган. Маҳаллий истеъмолчилар учун сифатли ўзбек техникасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Компанияларнинг ҳамкорлиги тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенколарнинг ўзаро расмий ташрифларидан сўнг қабул қилинди. Давлат раҳбарларининг учрашуви ҳар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ривожланиши янада ўсишига туртки бўлди.
— Минск автомобиль заводи ва «MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХК Ўзбекистон Республикаси техник регламентига тўлиқ мувофиқ ҳолда техниканинг барча зарур синовларини ўтказдилар. Тегишли сертификатлар олинди, — дейди Валерий Жигунов.
Ҳали «МАЗ» техникасини ишда синаб кўрмаганлар учун ушбу акция жуда зўр имконият, чунки унинг иштирокчисига айланиб, сиз ҳам сифатли махсус техникани сотиб оласиз, ҳам кафолатланган ютуқларни оласиз. Бу техника билан таниш бўлганлар эса масалан, машинасини янгилаши ва ёқимли совғага эга бўлиши мумкин. Валерия Жигуновнинг сўзларига кўра, «МАЗ билан ёзга!» акциясини ўтказишдан мақсад – эътиборни замонавий ва ишончли «МАЗ» техникасига жалб қилиш, шунингдек, ички туризмни оммалаштиришдан иборат.
— Биз бу акция воситасида нафақат юк самосваллари сотиб олиш имкониятини, балки кўплаб фойдали ютуқлар, хусусан, совға сифатида телевизорлар, iPad, iphone планшетлари ва ҳатто автомобилларни таклиф этамиз! Бир томондан сиз иш учун махсус техникани сотиб оласиз, бошқа томондан эса совға, масалан, дам олиш учун автомобилга эга бўласиз. Бу автомобилда ажойиб ва ғаройиб Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқиш ва унинг диққатга сазовор қадамжолари билан танишиш мумкин. Ахир бугунги кунда автомобиль сотиб олишга керакли суммани топиш осон эмаслиги ҳеч кимга сир эмас ва кредит олишга ҳамма ҳам жазм қилавермайди. МАЗ техникасини сотиб олар экансиз, сиз совғага автомобиль ҳам оласиз, — дейди Валерий Жигунов.
Техникани «MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХК орқали ҳам, компаниянинг шериклари бўлган — «TOSHONMAZSERVIS» МЧЖ ҚК ва «MAGISTRAL DIESEL SERVICE» МЧЖ орқали ҳам сотиб олиш мумкин. Масалан, 10 бирликдан иборат самосвал сотиб олсангиз Lada XRAY | LARGUS | VESTA (танлаб) ни совғага олишингиз мумкин. 20 бирликда самосвал сотиб олишда Kia SELTOS эгаси бўлишингиз мумкин, 30 бирликда самосвал сотиб олинганда эса Самосвал МАЗ – 555102 бепул берилиши кафолатланади.
Акцияда фақат юридик шахслар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун «МАЗ» техникасини акция ташкилотчисидан шерикларнинг иштирокида сотиб олиш зарур. Акция лотерея ёки бирор таваккалга асосланган ўйин эмас, унинг иштирокчилари акцияда иштирок этиш билан боғлиқ ҳеч қандай мулкий хавф-хатарларга дуч келмайдилар. Шундай қилиб, сиз нафақат ҳеч нарса йўқотмайсиз, балки техника ва ютуққа эга бўласиз!
— Акция 1 июндан бошланган ва ҳозирнинг ўзидаёқ кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Шуни ҳам айтиш керакки, бугун бизда бир қатор буюртмалар мавжуд. Қайд қилиб ўтаманки, сиз техникамизни айнан қандай: лизингга, банкдан кредит олиб ёки ўз маблағингизга сотиб олишингиз муҳим эмас. Ҳисоб рақамимизга 100 фоиз олдиндан тўлов ўтказилиши муҳимдир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, сиз ютуқ ўрнига, албатта сиз билан келишилган ҳолда, сотиб олаётган «МАЗ» техникасига ютуқ қийматига тенг суммада чегирма олишингиз мумкин. Агар сиз акция белгилаган муайян ютуқни эмас, балки худди шу суммага қандайдир бошқа нарса олишни истасангиз, буни ҳам кўриб чиқиш мумкин бўлади. Бу жуда яхши ютуқлари бўлган, совриндорларнинг хоҳиш-истакларини эътиборга оладиган мослашувчан акция. У 2021 йилнинг 1 сентябригача давом этади, — дейди Валерий Жигунов.
Бундан ташқари, акция ташкилотчилари шериклари билан бирга ютуқларнинг маркаси ва модели, шунингдек, бошқа тавсифларини (ранги, комплектланиши ва ҳоказо) мустақил танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладилар. Ютуқларнинг модели, ранги, бошқа параметрлари ва тавсифлари иштирокчилар кутаётгани билан мос келмаслиги мумкин. Ютуқлар ташқи кўриниши бўйича уларнинг реклама материалларида эълон қилинаётган ва намойиш этилаётган тасвирларидан фарқ қилиши мумкин.
Акциянинг шартлари, ўтказиш тартиби, шунингдек бошқа батафсил ахборот билан «MAZ-TASHKENT» МЧЖ ХКнинг www.maztashkent.uz расмий сайтида, Instagram — @maz.uz ёки Facebook @MazTashkent’да танишишингиз мумкин.
Барчани «МАЗ билан ёзга!» акциясида иштирок этишга ва кафолатланган совғаларни ютиб олишга таклиф этамиз.
99 889 0990, 99 002 0990, 93 5551288, 93 5551277, 93 5551288, 93 5550095, 99 0020990, 99 0020999
Реклама ҳуқуқи асосида