Ўзбекистон | 10:22 / 29.06.2021
25271
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар юқорилигича қолмоқда, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 500та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, пандемия бошидан буён қайд этилган касалланиш ҳолатлари сони 110 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110190 (+498) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 37 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 52 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 50 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Хоразм вилоятида 28 нафар,
  • Тошкент вилоятида 58 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 352 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид