Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади
“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1182та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.
Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056та штат бирликлари ажратилади.
2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизматлар ушбу электрон тизим орқали амалга оширилади.
Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади.
Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади.
Марказлар ходими сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган шахс:
- лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш;
- нотариал идорада 6 ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади.
Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларнинг Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Марказлар бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025