Жамият | 14:39 / 30.06.2021
1897
2 дақиқада ўқилади

Наманганда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 26 июнь куни соат 08:30ларда Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг Поп тумани «Уйғур» МФЙ ҳудудидан ўтган 24-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Поп туманида яшовчи, 1946 йилда туғилган фуқаро «Нексия» машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У йўлни кесиб ўтаётган Поп туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 26 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид