Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия парламенти Twitter’ни блокдан чиқаришга рози бўлмади
Мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилганди.
Нигерия федерал парламенти қуйи палатаси мамлакат ҳудудида Twitter ижтимоий тармоғининг тақиқланишини бекор қилиш тўғрисидаги таклифни рад этди. Бу ҳақда Vanguard газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, палатадаги озчилик вакили Тоби Окечукву ижтимоий тармоқнинг блокланишини бекор қилиш таклифи билан чиққан. У мамлакатда Twitter фаолиятини тиклашни таклиф қилган. Аммо қуйи палата депутатлари бу таклифни бир овоздан рад этди.
Аввалроқ Нигерия ахборот ва маданият вазири Лай Муҳаммад мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилишини маълум қилганди.
Нигерия ҳукумати ва ижтимоий тармоқ ўртасидаги низо 2 июнда, мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорийнинг айирмачиларни давлат биноларига ҳужум қилгани учун жазолаш тўғрисидаги таҳдиди ўчириб ташланганидан сўнг кучайди. Шунингдек, Twitter Бухорийнинг аккаунтини 12 соатга блоклаб қўйди.
Мамлакат ахборот ва маданият вазири ижтимоий тармоқни иккиёқлама стандарт ва айирмачиларга ён босишда айблади.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
18:16 / 13.02.2025