Ўзбекистон | 10:54 / 01.07.2021
1621
2 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда фуқароларни конга ишга киритишни ваъда берган фирибгар ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Оҳангарон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Олмалиқ тоғ металлургия комбинати» АЖ ишчиси А.И. фирибгарлик жиноятини содир этаётганда ушланган.

У, Ж.Р. ва яна 3 нафар фуқарони «Калмакир» конига ишга киритиб қўйиш эвазига, олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларидан аванс сифатида 1 600 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид