Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода адвокат 1500 доллар олаётганда ушланди
Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи адвокат фирибгарлик билан 1500 АҚШ доллари олаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Қ.Ҳ. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган. Унда турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилаётган адвокат Олот тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Ҳ.Р. тамагирлик йўли билан 2 500 доллар талаб қилаётганини баён этган.
Аёлнинг мурожаати асосида вилоят ИИБ, прокуратура ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокат Ҳ.Р. талаб қилинган пулдан 1500 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:33 / 24.05.2025
Олотда пропан шохобчасида ёнғин рўй берди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
20:15 / 05.05.2025