Ўзбекистон | 17:34 / 04.07.2021
1962
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 20 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲда пиёда вафот этди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 20 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲда пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 июль куни соат 17:50ларда, Янгиқўрғон-Наманган йўлининг  «Радивон» МФЙда 5-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро «Нексия» машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Натижада йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортоқ туманида яшовчи 1968 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид