Жамият | 16:48 / 04.07.2021
15414
1 дақиқада ўқилади

Хорижий ОТМдан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди

Фото: KUN.UZ

Адлия вазирлиги 2021 йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, ўқишни хорижий давлатлардаги (халқаро 1 000 талик рўйхатга кирган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош йўналишларига кўчиришда:

— алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа йўналишлар бўйича тест ўтказилади;

— тест ва касбий имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлгача, кейинчалик ҳар йили 15 июлгача белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;

— ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

— тест ва касбий имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

— ўқишни хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Мавзуга оид