Жамият | 10:29 / 06.07.2021
6349
2 дақиқада ўқилади

1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш муддати узайтирилди

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20 июлга қадар узайтирилди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов хабар берди.

2021-2022 ўқув йилида тажриба тарзида 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилмоқда. Ўтган ўқув йилида фақат Тошкент шаҳрида йўлга қўйилган бу жараён ушбу ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказларида ҳам йўлга қўйилди. Жорий йилда республика бўйича 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади. Шундан 110 минг нафари мазкур электрон платформа орқали қабул қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда мазкур тизим орқали 1-синфга жойлаштириш учун ота-оналарда 41 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.

«Тажриба-синов тарзидаги онлайн қабул жараёни 15 июлдан 5 июнга қадар амалга оширилиши режалаштирилган эди. Афсуски, ҳамма ота-оналар ҳам бунга ўз вақтида улгуришмади ва жараёнда техник муаммолар ҳам кузатилди. Шу муносабат билан 1-синфга онлайн аризалар топшириш муддатини 5 июлдан 20 июлга қадар узайтиришни маъқул топдик. Бу билан ота-оналарга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қилиняпти. Улардан илтимос қилардик, шу муддатга қадар аризалар топширишларини», деди вазир ўринбосари.

Мавзуга оид