Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун 166 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида қарздор ота икки нафар фарзанди учун 166 миллион сўм алимент пулларини тўлаб берган. Бу ҳақда туман МИБ бўлими хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Б.Ҳ.дан ундирувчи Н.П.га икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Аммо фуқаро Б.Ҳ. алимент тўловларини тўламасдан келган. МИБ ходимлари томонидан қарздор Б.Ҳ. билан тушунтириш ишлари ўтказилган ва унга фарзандларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ўша куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, шу пайтгача бўлган қарзи 166 миллион 625 минг сўм пулни тўлаб берган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024