Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Навоий вилояти Қизилтепа туманида давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда давлат ерини сотмоқчи бўлган И.И. ушланган.
У фуқаро З.га отаси номига расмийлаштирилган 50 сотих ва давлат захирасидаги 50 сотих – жами 1 гектар ерни фирибгарлик йўли билан 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 4 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025