Ўзбекистон | 12:22 / 08.07.2021
2014
1 дақиқада ўқилади

Қаршида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Қарши шаҳрида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш билан шуғулланаётгани аниқланган. У 48 минг Туркманистон манатининг ҳар бир манатини 2 080 сўмдан ҳисоблаб, харидорга 99,8 миллион сўмга сотишга  келишиб, шундан 50 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид