Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Германиядаги автоконцернларни 875 млн евро жаримага тортди
Бу компаниялар бозордаги нархлар борасида аввалдан келишиб олганига иқрор бўлган.
Еврокомиссия Германиядаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар – BMW, Daimler, Volkswagen, Audi, Porsche компанияларига 875 млн евро жарима солди. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида хабар қилинди.
«Еврокомиссия дизел енгил автомобиллар учун чиқиндиларни тозалаш технологиялари соҳасида картел келишувига йўл қўйгани учун бешта автомобил ишлаб чиқарувчини жами 875 млн евро жаримага тортишга қарор қилди», – деди Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Маргрете Вестагер.
Унинг сўзларига кўра, бешала компания ҳам бозордаги нархлар борасида аввалдан келишиб олганига иқрор бўлган ва ҳозирда бу масалани мувофиқлаштиришда иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, компаниялар келишуви ҳақида Еврокомиссияга биринчи бўлиб Daimler маълумот берган.
ОАВ бундан тўрт йил аввал немис автоконцернлари ўзаро келишувда гумон қилинаётганини ёзганди. Volkswagen, Audi, Porsche, BMW ва Daimler бир неча ўн йил давомида махфий йиғилишлар ўтказиб келган.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
21:07 / 28.03.2025