Pfizer ва BioNTech коронавируснинг дельта-штаммига қарши вакцина ишлаб чиқди
Pfizer ва BioNTech компаниялари коронавирусга қарши ўз вакцинасининг бустер варианти устида изланишлар олиб бормоқда. Янги вариант мавжуд вакцинанинг самарадорлигини оширади ва у дунёнинг 100га яқин давлатида тарқалган дельта-штаммга (ҳиндча) қарши қўллаш учун мўлжалланган.
Компаниялар баёнотида таъкидланишича, ҳозирги икки компонентли вакцина коронавируснинг ҳозирда маълум бўлган барча штаммлари, жумладан, дельта-штаммдан “энг юқори ҳимояни” таъминлай олади. Бироқ компаниялар “ҳушёр қолиб”, ўз вакцинасининг янгиланган вариантини ишлаб чиқишга қарор қилди.
“Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, вакцина самарадорлиги эмлашдан 6 ой кейин пасайган, дельта-штамм эса мамлакатда биринчи ўринга чиқмоқда”, деб айтилган баёнотда.
Таъкидланишича, вакцинанинг янгиланган варианти илк партияси синовлар учун тайёр. Синовлар мутасадди идоралар томондан маъқуллангандан кейин август ойидаёқ бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:47 / 28.03.2023
ССВ: Март ойида Ўзбекистонга 5 та мамлакатдан Pfizer вакциналари олиб келинди
11:34 / 06.12.2022
Pfizer ва BioNTech компаниялари Moderna'га қарши патент даъвоси билан судга мурожаат қилди
10:23 / 27.08.2022
Moderna ва Pfizer ўзаро судлашади
17:00 / 23.04.2022