Ўзбекистон | 08:33 / 10.07.2021
1862
2 дақиқада ўқилади

83 дона уяли алоқа воситалари тўхтатиб қолинди

“Фарғона-Водил” йўналишида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 83 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди.” – дея хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот бўлими.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида чегара олди ҳудуддан ҳаракатланаётган фуқаро У.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри марказида мазкур автомашинадаги 1 дона қора целлофан пакетни фуқаро А.А.га бераётган вақтида тўхтатилган. Целлофан пакет холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ичида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 81,5 млн сўмлик 83 дона уяли алоқа воситалари ва телефон аксессуарлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, “Фарғона” чегара божхона постидан ўтган йўловчида декларацияда кўрсатилмаган 25 800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид