Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати иккита туманни толиблардан қайтариб олди
Ҳукумат Бадахшон вилоятидаги Яфтал-и-Пойин ва Қуйи Яфтал туманлари устидан назоратни яна ўз қўлига олган.

Афғонистон ҳукумат кучлари иккита туманни «Толибон» ҳаракати жангариларидан қайтариб олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб, TOLO news хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳукумат Бадахшон вилоятидаги Яфтал-и-Пойин ва Қуйи Яфтал туманлари устидан назоратни яна ўз қўлига олган.
Аммо «РИА Новости»нинг хабар беришича, жангарилар Қандаҳор, Фараҳ ва Парвон вилоятларида тўртта туманни эгаллаб олган.
Аввалроқ хавфсизлик кучлари "Толибон" жангариларининг Қандаҳор шаҳрига ҳужумини тўхтатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025