Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ҳакерлар ҳужумидан сўнг фавқулодда вазият эълон қилинди
Маълумот берилишича, бир неча кун аввал округнинг компьютер тизими киберҳужумга учраган. Натижада маъмурият фаолияти икки ҳафтага тўхтаган.
Германиянинг Анҳалт-Битерфелд округида ҳакерлар ҳужуми сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу Германия тарихидаги илк ана шундай воқеа ҳисобланади, деб ёзмоқда Die Zeit газетаси.
Маълумот берилишича, бир неча кун аввал округнинг компьютер тизими киберҳужумга учраган. Натижада маъмурият фаолияти икки ҳафтага тўхтаган. Бу давр мобайнида ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлашнинг имкони бўлмайди.
Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, фавқулодда вазият режими «тезкор чора кўриш» мақсадида қабул қилинган.
Германия ахборот хавфсизлиги федерал бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганишга киришди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025