Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 мамлакатлари молия вазирлари глобал солиқ тўғрисидаги келишувни имзолади
Ҳужжат трансмиллий компаниялар учун 15 фоиз миқдоридаги минимал солиқ ставкаси ўрнатилишини кўзда тутади.
G20 мамлакатлари молия вазирлари ташкилотнинг Венецияда бўлиб ўтган саммитида глобал солиқ тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Ҳужжат шунингдек, 130 мамлакат вакиллари томонидан маъқулланган ва трансмиллий компаниялар учун 15 фоиз миқдоридаги минимал солиқ ставкаси ўрнатилишини кўзда тутади.
Қайд этилишича, келишув халқаро корпорацияларнинг солиқ тўлашдан қочиш учун ўз активларини хорижга ўтказишига халақит беради.
G20 мамлакатлари молия вазирлари ушбу келишувни тарихий деб атади. Уларнинг фикрича, мазкур ислоҳот халқаро солиқ тузилмасини янада барқарор ва адолатли қилади.
Ҳужжатнинг якуний таҳрири октябрда Римда бўлиб ўтадиган саммитда "Катта йигирматалик" етакчилари томонидан маъқулланиши лозим.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
11:44 / 01.03.2024
G20 вазирлар учрашуви якуний баёнотсиз якунланди
10:43 / 06.12.2023