Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Россиядан ҳаракатни санкциялар рўйхатидан чиқаришни сўради
8-9 июл кунлари "Толибон" делегацияси Россияга ташриф буюрди ва Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан учрашув ўтказди.
"Толибон" Россия томони билан ҳаракатга нисбатан қўйилган санкцияларни олиб ташлаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ҳаракатнинг Доҳадаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.
8-9 июл кунлари "Толибон" делегацияси Россияга ташриф буюрди ва Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан учрашув ўтказди.
"Биз Россия ҳукуматидан БМТ хавфсизлик кенгашининг санкциялар рўйхатидан чиқаришини сўрадик", - деди Шаҳин.
Таъкидланишича, толиблар ва АҚШ ўртасида 2020 йилда тузилган келишувда ҳаракатни барча "қора рўйхатлар"дан чиқариб юбориш кўзда тутилган ва Вашингтон бунинг устида ишламоқда.
Аввалроқ "Толибон" ҳаракати Москвада ўтказилган учрашувда Афғонистондан Россия ва Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарага ҳужум қилмасликка ваъда берган.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025