Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Россия вакцинасини тан олиши тўғрисидаги хабарларни рад этди
Аввалроқ Хитой ва Россия чегараларни очиши ҳамда Россиянинг «Спутник V» ва Хитойнинг CoronaVac вакциналарини ўзаро тан олиши ҳақида хабар тарқалганди.
Россия ва Хитой коронавирусга қарши вакциналарни ўзаро тан олиши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Бу ҳақда Хитойнинг Владивостокдаги бош консулхонаси маълум қилди.
Аввалроқ Deita портали Хитой ва Россия чегараларни очиши ҳамда Россиянинг «Спутник V» ва Хитойнинг CoronaVac вакциналарини ўзаро тан олиши ҳақида эълон қилиши тўғрисида хабар берганди.
«Хитойнинг Владивостокдаги бош консулхонаси бу маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини билдиради. Ҳозирда бош консулхона бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмас», — дейилади бош консулхона хабарида.
CoronaVac вакцинаси Хитойнинг SinoVac компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккинчи вакцина ҳисобланади. Мамлакатда биринчи вакцина Sinopharm компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ҳар икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025