Жалолиддин Мангуберди ҳақида янги асар нашрдан чиқди

Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари, Урганч давлат университети тадқиқотчиси Бекзод Абдиримов покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан ҳамкорликда «Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда» номли китобни нашрга тайёрлади.
Ўзбек, инглиз ва урду тилларида чоп қилинган ушбу асарда Жалолиддин Мангубердининг 1221-1224 йиллардаги сиёсий-ҳарбий фаолияти билан бир қаторда Покистонда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Китобда буюк саркарданинг зафарли юришлари, сўнмас жасорати ҳақида тарихчилар учун янгилик бўлган қимматли маълумотлар келтирилган.
Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда «Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш» мавзусида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган бўлиб, асар ушбу йирик анжуман олдидан муносиб туҳфа бўлди.
Мавзуга оид

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?

12:08 / 27.09.2024